Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган. Машиналар панасида қолган автобус бекати
12.04.2018 17:09,  
10

Ҳайдовчимисиз? Машинангизни қаерда тўхтатмайсиз? Тоннелларда, трамвай кесишмаларида, пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда бекат майдончалари ва йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларида. Албатта, тўхташ тақиқланган бошқа пунктлар ҳам бор, бироқ гап ҳозир бу ҳақда эмас.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси олдида бир камтарона автобус бекати бор. Бошқармага кириш эшигининг рўпарасида, йўлнинг нариги ёғида жойлашган. Қизиғи шундаки, йўл ҳаракати қоидалари бу бекатга келганда ишламайди. Бу бекатнинг олдида машиналар нафақат тўхтайди, балки автотураргоҳ қилиб олган.

Афтидан, бу автотранспортлар бегонаники эмас, қаршисидаги бошқарма ходимлариники бўлишини тахмин қиламиз. Акс ҳолда тартиб посбонлари шундоққина қаршисида тартиб бузилишига йўл қўймас эди.

Қуйидаги фотосуратлар шу йилнинг 11 апрел куни олинган.

Дарвоқе, “Йўл ҳаракатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг 92-бандида “бекат майдончаларида, йуналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно) тўхташ тақиқланади”, дейилади. Табиийки, тўхташ тақиқланган жойда тўхтаб туриш ўз-ўзидан тақиқланади.

Бу ҳолатга Наманганлик мутасаддиларнинг изоҳини кутиб қоламиз.

Автобус бекатининг қаршисидан олинган фотосурат

Автобус бекатидан олинган фотосурат

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан