Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги илк KFC ресторани қаерда жойлашиши маълум бўлди
12.04.2018 18:39,  
19

Товуқ гўштидан тайёрланган емаклари билан ном қозонган KFC тармоғининг Тошкентдаги ресторани Халқаро Вестминстер университети қаршисида очилади.

Бир неча кун олдин ресторан жойлашадиган ерда умумий қурилиш ишлари бошланди, унинг яқинида эса пойтахтдаги илк тармоқ ресторани қай тартибда ишлашини намойиш этувчи баннерлар пайдо бўлди. Унга кўра, ресторан 24 соат давомида ишлайди, автомобил ҳайдовчилари учун эса таом олиб келиб берилади.

Унинг очилиш муддати ҳақида эса баннерларда "Тез кунда" деб ёзилган бўлсада, ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Қурилиш майдонидаги ҳолатга қаралганда, лойиҳа иш бошлаши учун компанияга камида бир ойдан ортиқ вақт керак бўлади.

Аввалроқ KFC, McDonald's ва Baskin Robbins каби дунёга машҳур тезкор овқатланиш тармоқлари Ўзбекистон бозорига киришни режалаштираётгани ҳақида Ўзбекистон собиқ ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, KFC штаб-квартираси АҚШнинг Кентукки штатидаги Луисвилл шаҳрида жойлашган. У савдо ҳажми бўйича жаҳонда McDonald's компаниясидан кейин иккинчи ўринда туради. Компаниянинг 110 дан ортиқ мамлакатда 42,7 мингга яқин ресторани бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан