Лондонда Сўғдиёна империяси давридаги кўйлак 700 минг долларга баҳоланмоқда

14.04.2018 | Жаҳон | 2605

25 апрел куни Лондонда бундан минг йил аввал тикилган кўйлак сотувга қўйилади, деб ёзади New York Times.

Кўйлак ипакдан тайёрланган бўлиб, унга тумшуғиига дур қадалган ўрдак тасвири туширилган.

Олимларнинг фикрича, кўйлак Сўғд императори саройидаги хизматчига тегишли бўлган.

Сўғдиёна империяси бундан тахминан минг йил илгари ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида бўлган.

Лондондаги кимошди савдо уйи кўйлакни 700 минг долларга баҳоламоқда