Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент аэропортидаги хавфли қуроллар сақланаётган хона илк бор оммага намойиш қилинди (видео)
15.04.2018 13:06,  
55

Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний олиб ўтишга уринилганда олиб қўйилган газли пистолет ва турли ўқ отар қуроллар, турли совуқ қуроллар сақланаётган хона илк бора оммага маълум қилинди.

Авиация хавфсизлиги нуқтаи назаридан фуқаролар самолёт орқали ҳаракатланишлари даврида ўзлари билан олиб кета олмайдиган, тақиқланган нарсалар мавжуд.

Агарда йўловчи шуни билган ҳолда ҳам ноқонуний ҳаракатни давом эттирса, бу ерда ўз вазифасини ўтаётган хавфсизлик органлари ходимлари уларнинг олиб ўтмоқчи бўлган ноқонуний товарларини тўхтатиб қолишади, бундай шахсларга эса тегишли ҳолатда чора кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил Мултимедиа маркази тайёрлаган лавҳада, Тошкент халқаро аэропортидаги хонада фуқаролар ноқонуний тарзда самолётга ўзлари билан олиб ўтишга уринган газли пистолет, электрошокер, пакки, пичоқ, ханжар, танкни йўқотишга қаратилган каби хавфли қуроллар борлигини кўриш мумкин.

Бир қарашда бу ерда бўлган киши қуроллар сотиладиган магазин ёки музейга тушиб қолгандай ўзини ҳис этиши мумкин, лекин масалани бошқа томондан ўйлаб кўрсангиз бу қуроллар сувинер эмас, балки ҳақиқий эканлиги, уни олиб ўтишда уринган фуқароларнинг нияти яхши эмаслигига далолатдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан