Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Спорт" ЭИЗга Германия, Хитой ва Ирландия инвесторлари келиши мумкин
16.04.2018 13:49,  
5

Ўзбекистонда яқин ойларда республикада биринчи спорт кийим ва анжомларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Спорт" эркин иқтисодий зонаси ўз иш фаолиятини бошлайди.

Янги иқтисодий зона 2018 йил 30 июнгача ишга туширилиши зарур. Ҳозирги вақтда Маданият ва спорт вазирлиги Тошкент ҳудудида янги саноат зонаси учун саноат майдонларни кўриб чиқмоқда. Шу билан бир вақтнинг ўзида спорт товарларни ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказилмоқда.

"Биз ушбу йўналишда фаол иш олиб бормоқдамиз, Германия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар ўтказдик. Ирландия компанияси билан мазмунли музокаралар ўтказилди. Ушбу компания Ўзбекистонда турли хил спорт анжомларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни кўриб чиқмоқда", — деб таъкидлади Sputnik таҳририятига Маданият ва спорт вазири Шоакрам Исмоилов.

Унинг сўзларига кўра, республикага келадиган хорижий инвесторларга катта имкониятлар, имтиёзлар берилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон бой хом-ашё салоҳиятига ва малакали кадрлар, нисбатан арзон энергия ресурсларига эга. Бу ўз навбатида нафақат ички бозор, балки қўшни давлатларга экспорт қилишни борасида қисқа вақт ичида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга имконият беради.

Эслатиб ўтамиз, "Спорт" ЭИЗ пайдо бўлиши президент қарори билан тасдиқланган. Бу ерда саноат кластери ташкил қилиниб, спорт кийим, анжомларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган 10 ортиқ корхоналар жойлашади.

Дунёда машҳур бўлган Adidas, Reebok, Nike, Li Ning, Eleiko, Janssen-Fritsen, Gymnova компанияларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан