Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яқин уч йил ичида йўловчи транспорти янгиланади
16.04.2018 13:52,  
6

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 7 йилдан кўп бўлган автобус ва микроавтобуслардан босқичма-босқич воз кечиш ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқарилмоқда. Бу 2030 йилгача мўлжалланган  автомобил транспортини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган.

Бугунги кунда республикада 6 мингдан зиёд автомобил транспорти хизмати кўрсатувчилари фаолият юритмоқда. Уларнинг автопаркларида 115 минг лицензияланган автотранспорт воситалари бор, жумладан 7801  автобус, 3531 микроавтобус, 36,6 минг “Дамас” ва 22,7 мингдан ортиқ такси автомобиллари мавжуд. Йўловчи ташишга ихтисослашган корхоналарнинг 20% Тошкент шаҳрида фаолият юритади.

Республикада мавжуд бўлган 4377 йўналишлардан 865 таси (20%) ишламайди. Улардан 422 таси  автобус ва 443 тасми йўналишли таксиларга тўғри келади. Бунинг асосий сабаби – автобус ва микроавтобусларнинг етишмаслиги ва транспорт воситаларининг эскирганлигидир.

Бугунги кунда аҳолига хизмат кўрсатаётган 7801 автобуснинг 21% нисбатан янги бўлиб,  уларнинг ишлаб чиқарилганига 1-3 йил бўлган. Автопаркинг 33 % — ишлаб  чиқарилганига 4 —7 йил бўлган автобуслар ва қолган 46% — эскирган транспорт воситаларидир.

Микроавтобуслар борасида ҳам вазият яхши эмас. Аҳолига хизмат кўрсатаётган 3531 микроавтобусдан 7 % — нисбатан янги (1-3 йил),   47 % — ўрта ҳол (4-7 йил) ва 42 % — ишлаб чиқрилганига 7 йилдан кўп бўлган микроавтобуслардир.

Экспертлар фикрига кўра, мамлакатда ҳар 10 минг кишига 2,3 дона лицензияланган автобус, 1 микроавтобус ва 12та “Дамас” тўғри келади. Бошқа мамлакатлар билан солиштирганда бу жуда паст кўрсатгич ҳисобланади. Масалан Россияда ҳар 10 минг аҳоли сонига 11,7та автобус тўғри келади.

Вилоятларда автобус ва микроавтобуслар етишмовчилиги янада яққол кўзга ташланади. Хусусан Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ҳар 10 минг кишига ўртача 1 дона автобус ва 0,3 дона микроавтобус тўғри келади.

Ушбу вазиятдан чиқиш, жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида бир қатор дастурлар ишлаб чиқарилмоқда.

Масалан, 2021 йилга қадар қишлоқ жойларда босқичма-босқич 437 та янги автобус йўналишлари очиш режалаштирилмоқда. Бу алоҳида туманларни вилоят марказлари билан боғлашга ёрдам беради.

2021 йилга қадар босқичма-босқич равишда 2375 та янги автобус ва 5700 та микроавтобуслар сотиб олиш режалаштирилмоқда. Уларнинг аксарияти паст полли, кўп йўловчи сиғдира оладиган ва сиқилган газда ишлайдиган автобуслар бўлади.  

Йўловчи транспорти инфрақурилмасини қайта тиклаш мақсадида 32 та автовокзалларни таъмирлаш, 52та янги автовокзал ва автостанция қуриш режалаштирилган. Шунингдек ушбу объектлар ҳудудида хавфсизлик чораларини ошириш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан