Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент бозорларида 1 майдан ноқонуний савдо ҳолатларига чек қўйилади
17.04.2018 19:22,  
8

2018 йилнинг 1 май кунидан бошлаб пойтахтдаги деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, турли таомлар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатларига чек қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний савдоларни бартараф этиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинган. Мазкур қарор белгиланмаган жойларда ностандарт ҳажмдаги идишларда турли ичимликларни сотиш, санитария талабларига жавоб бермайдиган мева-сабзавотлар, чорва моллари ва парранда гўштларинининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш ҳолатларининг олдини олиш ва халқ дастурхонига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 май кунидан бошлаб пойтахтдаги деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, турли таомлар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатларига чек қўйилади.

Шунингдек, бозорлар ва унинг ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ишчи-хизматчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларининг санитария ҳолатига тўлиқ жавоб берилиши назоратга олинади.

Бундан ташқари, деҳқон бозорлари ва шаҳобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарда совутгич ускуналарининг бўлиши ва доимий ишлаши юзасидан текширувлар олиб борилади.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокими туман ҳокимлари зиммасига туман ҳудудида мавсумий савдоларни тартибга солиш ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида кўчма савдо билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига рухсат беришда Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига қатъий риоя қилиш талабини қўйган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан