Ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштириш ва йиғим-терим ишларига мажбурий жалб қилган икки вазир ҳайфсан олди

18.04.2018 | Ўзбекистон | 2595

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида 17 апрель куни ҳудудларда таълим ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари олдини олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселекторда ўтказилган ўқитувчи, шифокор ва талабаларни ободонлаштириш ва йиғим-терим ишларига мажбурий жалб қилинишига қарши қаратилган видеоселектор йиғилишида икки вазир ва ХТБ бошлиқлари ҳам интизомий жазога тортилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Йўлдошевга, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бурхоновга таълим соҳаси вакилларини ободонлаштириш ва ўз мажбуриятига кирмайдиган ишларга жалб қилишгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш вазирлари Улуғбек Иноятов ҳамда Алишер Шодмонов мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича фактларни беркитишгани ва ҳолатни очиқ баён қилишмагани учун ҳайфсан олишди.