Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШдаги ўсмирларнинг тўртдан уч қисми семиз эканлиги маълум бўлди
22.04.2018 11:08,  
6

Дьюка клиник тадқиқот институти (АҚШ) тиббий ходимлари сўнгги 30 йилда кўрилган чора-тадбирларига қарамай мамлакатда болалар семириш темпи ўсиб бораётгани тўғрисида хабар беришди. Тадқиқотнинг тўлиқ матни Obesity журналида берилган.

Олимлар Соғлиқ ва овқатланиш миллий тадқиқоти натижаларини таҳлил қилиб чиқишди. Улар 2013-2014 йилларда 2-19 ёшдаги болаларнинг 33,4 фоизи ортиқча вазнга эга бўлган деган хулосага келишган. Бундан 17,4 фоизи семизликдан азият чеккан.

Бу кўрсаткич ундан олдинги даврда олинган маълумотлардан у қадар фарқ қилмаган (масалан, 2015-2017 йиллар). Шундай бўлса-да, олимлар ҳозирда 1999 йилга нисбатан ортиқча вазнли болалар сонининг ўсишини қайд этишди.

2014-2016 йилларда 6,3 фоиз болалар II даражали семизликдан, 2,4 фоиз болалар III даражали семизликдан азият чекишган. 2009-2010 йилларда II даражали семизлик 5,9 фоиз болаларда, III даражали семизлик эса 2,1 фоиз болаларда бўлган.

Тадқиқотларга кўра, 4,5 миллион нафар бола ва ўсмир юқори даражали семизлик кўрсаткичига эга, бу ҳолат уларни соғлом ҳаёт тарзи томон йўналтиришга янги ва интенсив чоралар кўришни талаб этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан