Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон газқувури қуриш учун Ўзбекистондан маънавий қўллов ва моддий ёрдам сўрамоқчи
22.04.2018 11:18,  
9

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ТАПҲ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) газ қувури қурилишида маънавий қўллов ва моддий ёрдам сўрамоқчи. Бу ҳақда Азатлық радиоси ҳукуматдаги ўз манбасига таяниб хабар қилди.

Гурбангули Бердимуҳаммедов бошчилигидаги ҳукумат аъзолари, тадбиркорлар, маданият ходимлари кирган делегация Ўзбекистонга амалга ошадиган ташрифга тайёргарлик кўрмоқда.

Манбанинг хабар қилишича, икки томонлама музокаралар мобайнида Бердимуҳаммедов ўзбекистонлик ҳамкасбидан ТАПҲ қурилиши учун кредит сўрамоқчи ва бу лойиҳани қўллаб-қувватлашини илтимос қилмоқчи.

"Интерфакс" агентлигининг 26 декабрь куни маълум қилишича, Бердимуҳамедов Мирзиёевга мурожаат қилишидан аввал худди шу каби таклиф билан Россиялик ҳамкасби Владимир Путинга мурожаат қилган. Бироқ, Путин бу лойиҳага гумон билан қарашини айтган ва “бу турдаги лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилишини кўриб чиқишимиз керак”, деган.

Туркманистон Давлат Ахборот агентлиги томонидан февраль ойи ўрталарида тарқатилган хабарга қараганда, Бердимуҳамедов, шунингдек, ТАПҲ қурилиш лойиҳасига турк компанияларини жалб қилиш борасида маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Маълумки, газ қувури қурилишига сарфланадиган ҳаражатларнинг 85 фоизини Туркманистон ўз зиммасига олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан