Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев энди раҳбар ва вазирларнинг 70 фоиз ҳаёти вилоятларда ўтишини эълон қилди
26.04.2018 20:08,  
8

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 апрель куни видеоселектор йиғилиши ташкил этилди. «Kun.uz» нашри йиғилишнинг баъзи тафсилотларини эълон қилди.

Жумладан, Президент жуда кўпчилик ҳайфсан олганини, айримлар ишдан кетишини айтиб ўтган. Бундан ташқари, республика идора ва ташкилотлари раҳбарлари асосан ҳудудларда иш олиб боришини белгиловчи қарор чиқарилишини эълон қилган.

Бухорода бўлган йиғилишнинг натижасидан Тошкентда ўтирган ҳамма раҳбарлар хулоса қилсин. Жуда кўп одам ҳайфсан олган, ишдан ҳам кетади. Тошкент шаҳар ҳокимига ҳам бош вазирдан бошлаб, ҳамма ўринбосарлари, ҳамма вазирлар ёрдам беради.

Яқинда қарор чиқади — бундан буён Тошкентда ўтирган ҳамма раҳбар, вазирларнинг 70 фоиз ҳаёти вилоятда ўтади. Тошкентда ўтиришга ҳеч кимга рухсат бермайман.

32 миллион халқнинг 2,5 миллиони Тошкент шаҳрида, қолган ҳаммаси вилоятларда. Одамларимиз қандай аҳволда яшаётганини телевизордан кўряпсизлар — томидан чакки ўтади, суви йўқ, гази йўқ, канализация йўқ, чироғи йўқ!..

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Xабарида Бухородаги айнан қайси йиғилиш ҳақида гап бораётгани, ушбу йиғилиш натижасида нималар бўлганига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими ўзгарди — собиқ ҳоким Раҳмонбек Усмонов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари этиб тайинланди, унинг ўрнига «Artel» компанияси директори Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан