Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким Чен Ин музокаралар учун Жанубий Кореяга пиёда келади
27.04.2018 01:22,  
13

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан бўладиган учрашувга келиш учун Жанубий Корея билан чегарадаги демаркация чизиғини пиёда кесиб ўтади. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, 27 апрель куни Ким Чен Ин чегарани кесиб ўтади. Қайд этиш керакки, икки Корея раҳбарлари 2007 йилдан буён илк марта учрашмоқда. Бу эса Корея урушидан буён учинчи учрашув бўлади.

«Ушбу учрашув тўлиғича барқарор тинчликни сақлаш ва ядровий қуролсизланишга бағишланади», — дея баёнот берган Мун Чже Ин маъмурияти раҳбари ва музокаралар ташкилий қўмитаси раҳбари Им Чжон Сок.

Мамлакат раҳбарларининг қуролсизлантирилган зонадаги учрашувидан сўнг Жанубий Корея фахрий гвардияси сиёсатчиларни музокаралар ўтказиладиган жойга кузатиб қўйиши маълум қилинди. Музокаралар Тошкент вақти билан 06:30 да бошланади.

Саммит якунига кўра мамлакатлар етакчиларининг қўшма ҳужжатни қабул қилиши кутилмоқда.

«РИА Новости» нашрининг аниқлик киритишича, Ким Чен Инга унинг синглиги Ким Ё Чен ҳамроҳлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, икки Корея раҳбарлари ўртасидаги ушбу тарихий учрашув 27 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шунингдек, май ойи охири ёки июнь ойи бошида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан