Жанубий Корея ва КХДР ўртасидаги музокараларнинг биринчи босқичи якунланди

27.04.2018 | Жаҳон | 2593

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти ўртасидаги музокараларнинг эрталабки қисми якунланди, Шимолий Корея раҳбари Жанубий Корея ҳудудини тарк этди, деб ёзади «ТАСС».

Айни дамда давлат раҳбарлари тушлик учун танаффус олишгани айтиляпти.

Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳудудига ўз лимузинида қайтиб кетган. Хабар берилишича, Шимолий Корея етакчисининг машинасига қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамроҳлик қилди.

Саммит чоғида мамлакатлар раҳбарлари Корея ярим оролини ядросизлантириш, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш истиқболлари, шунингдек, эҳтимолий бирлашув масалаларини муҳокама қилади. Музокаралар якунида икки томонлама келишув имзоланиши кутилмоқда.