Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Роскосмос" Ўзбекистонга биргаликда сунъий йўлдош ишлаб чиқаришни таклиф этди
27.04.2018 20:13,  
22

Космик фаолият бўйича "Роскосмос" давлат корпорацияси Ўзбекистонга биринчи ўзбек сунъий йўлдошларини ишлаб чиқариш ва уларни йиғишни қисман маҳаллийлаштиришни молиялаштириш таклифи билан чиқди.

"Роскосмос"нинг Марказий Осиёдаги вакили Анатолий Красниковнинг айтишича, Россия томони космик алоқа ва ерни масофадан туриб кузатиш тизими, сунъий йўлдош техникасини ҳамкорликда ишлаб чиқариш, юқори малакали кадрларни ўқитиш каби кенг қамровли масалаларда ҳамкорлик қилишни таклиф этиши мумкин.

"Биз Ўзбекистоннинг биринчи сунъий йўлдошини учиришни муҳокама қилдик, ўз таклифларимизни бердик ва умид қиламизки, ушбу йўналишда ҳаракатланишда давом этамиз. Бизда сунъий йўлдош ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонга кўплаб таклифлар мавжуд. Биз ўзбекистонлик ҳамкорларга ҳаттоки ишлаб чиқаришни қисман маҳаллийлаштиришни ҳамда Россия экспорт маркази орқали РФ молиявий манбаларидан фойдаланишни таклиф этамиз. Ўзбек томонининг фикрларидан келиб чиқадиган бўлсак, бу таклиф улар учун ҳам қизиқарли", — деди Красников.

Унинг қўшимча қилишича ҳамкорликни янада ривожлантиришга мамлакатлар ўртасида ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базанинг йўқлиги тўсқинлик қилмоқда.

"2008 йилда космосда тинчлик йўлида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро дастур имзоланганди, бироқ афсуски, бошланмасдан йўқ бўлди. Ҳозирда ҳамкорлик қилиш учун норматив-ҳуқуқий база мавжуд эмас. Биз мазкур ҳуқуқий базани яратиш вариантларини ўзбекистонлик ҳамкорларимизга таклиф этамиз", — деди суҳбатдош.

Красниковнинг айтишича, Ўзбекистонда бундан ташқари, космик фаолият учун масъул ягона орган йўқ. Мамлакатда, деди у, "Ўзбеккосмос" агентлигини тузиш ишлари олиб борилмоқда, вазирлик ва идораларга турли лойиҳалар тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда яқин йиллар ичида авиация саноатини тиклаш ва келгусида аэрокосмик соҳани яратиш режалаштирилган.

Шу йил февралида президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойишни имзолаган эди. Унда мамлакатда космик ва сунъий йўлдош технологияларини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан