Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев Россияни "Худо берган қўшни", деб атади
28.04.2018 23:48,  
3091

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия билан жуда яқин муносабатлар ўрнатганини айтиб, бу алоқаларни намунали, деб атади.

"Россия — бизнинг тарихий қўшнимиз, яъни айтадилар-ку, "Худо берган қўшни", деб. Бизгача ҳам шундай бўлган, мана бизнинг давримизда ҳам шундай, ва бизнинг фарзандларимиз ҳам қўшничиликда, дўстликда ва бир-бирларини тушуниб яшайдилар. Биз жуда яқин муносабатлар ўрнатганмиз, уларни Россия ва Қозоғистон ўртасидаги давлатлараро муносабатлар намунаси, деб аташ мумкин.

Биз бу тамойилга содиқмиз, ва унга амал қилишимиз лозим, нега деганда у Қозоғистоннинг асл манфаатларига жуда мос тушади. Ўйлайманки, Россиянинг ҳам", — деди Назарбоев Қозоғистон халқининг XXVI сессию Ассамблеясининг очилиш маросимида.

У шунингдек, Остона бошқа қўшни давлатлар билан ҳам дўстона муносабатдалигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан