Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукашенко: «Ёрқин етакчи ҳаётдан кўз юмди»
3.09.2016 15:18,  
5

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев, бутун Ўзбекистон халқи ҳамда марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Беларусь раҳбари сайтида хабар қилинди.

Ҳамдардликда Беларусда Ўзбекистон Президентининг вафоти тўғрисидаги қайғули хабар чуқур ғам-андуҳ билан қарши олингани таъкидлаб ўтилган.

«Ўзини халқига ва мамлакатига хизмат қилишга бағишлаган ёрқин етакчи ҳаётдан кўз юмди. Ҳамюртлари ва бутун дунёдаги дўстлари Ислом Каримовни номи мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ бўлган атоқли сиёсий ва ижтимоий арбоб сифатида хотирлайди», — қайд этиб ўтди Александр Лукашенко.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан