Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Газ идоралари фуқароларга асоссиз қарз “илиб қўйиш”ни давом эттирмоқда
2.05.2018 12:36,  
7

Газ истеъмоли учун фуқаро ҳар доим ва албатта ўз вақтида тўловларни тўлиқ бажарган бўлишига қарамай, Газ таъминоти корхонаси барибир қарздорлик ёзиб кетаверган.

Чортоқ туман “Ласкидон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Жамила Каримова Чортоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Мурожаатда, Чортоқ туман газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан истеъмолчига бир ярим миллион сўм қарздорлик ҳисоблангани, лекин у доимий равишда тўловни амалга ошириб келгани қайд этилган ва шу масалага аниқлик киритиб беришда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат Туман жамияти масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида ушбу фуқарога туман газ корхонаси томонидан қўйилган бир ярим миллион сўмлик қарздорлик асоссиз эканлиги ўз исботини топди. Ҳисобланган нореал қарздорлик истеъмолчидан олиб ташланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан