Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда болаларни боғчага қабул қилиш тартиби ўзгарди
3.05.2018 10:20,  
41

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги қарори билан Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

"Мазкур ҳужжат болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш соҳасидаги муаммолардан келиб чиқиб қабул қилинди ва ўз навбатида халқимиз учун мазкур соҳада енгиликларни яратди", дея маълум қилади Адлия Вазирлиги.

Жумладан, илгари болаларни боғчага қабул қилиш бўйича мурожаатлар фақат фуқаронинг ўзи келган ҳолда ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари қабул қилинган бўлса, янги тартибга асосан фуқаро бу масаладаги мурожаатларини давлат хизматлари марказига ҳафтанинг хоҳлаган иш куни ўзи борган ҳолда топшириши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳар куни, шунингдек онлайн режимда топшириш имконига эга бўлди.

Шунингдек, энди ҳар бир ота-она боғчаларнинг расмий веб-сайти орқали боғчанинг сиғими ва мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар, анкеталар рўйхати ҳамда навбатга киритилганлар тўғрисида маълумотлар билан доимий тарзда танишиб бориши мумкин. Бу янгиликлар доимий тарзда янгилаб борилади.

Шу билан бирга, мурожаат этувчи фарзандини боғчага жойлаштириш учун илгари 5 турдаги ҳужжатларни тақдим қилган бўлса, янги тартибга кўра фақат анкета тўлдириш талаб этилади. Бундан ташқари, илгари бу масаладаги мурожаатлар 10 кунда кўриб чиқилган бўлса, бу муддат энди бир иш куни этиб белгиланди қисқартирилди.

Бундан ташқари, давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул комиссияси аризани кўриб чиқиш натижасида йўлланма бериш, аризани навбатга қўйиш ва аризачига бўш жой мавжуд бўлган бошқа муассасани таклиф қилиш тўғрисидаги қарорлардан бирини қабул қилиш тартиби бекор бўлиб, эндиликда мактабгача таълим бўлими анкетага асосан йўлланма расмийлаштиради ёки уни навбатга қўяди.

Ногирон бўлган шахсларнинг, уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг, ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг, талабалар ва педагогларнинг болалари, етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган ҳамда бошқа муассасалардан ўтказилган болалар, шунингдек акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар анкеталари имтиёзли рўйҳатга киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан