Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тушунмовчилик оқибатида Тошкентга визасиз келган хорижликларга виза берилди
3.05.2018 14:46,  
2862

ТИВ Консуллик бюроси Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистонга визасиз келган икки чет элликка кириш визаларини расмийлаштириб берди.

1 май куни келган Австралия фуқароси Мария Кристиан Вольф ва Буюк Британия фуқароси Жеральд Сеймурда на виза, на қабул қилувчи томон таклифномаси бўлган.

«Ушбу мамлакатлар билан соддалаштирилган виза тартиби жорий этилган, ушбу давлатлар фуқароларига сайёҳлик визалари икки иш куни давомида тақдим этилади», — деди ТИВ Консуллик бюроси вакили.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси бўлмаган давлатлар фуқароларига визалар Тошкентга қабул қилувчи томоннинг тасдиқланган таклифномаси бўлган тақдирда виза берилади.

Чет элликлар билан суҳбатлашган ТИВ консуллик бюроси вакиллари улар тушунмовчилик сабабли визасиз учиб келганини аниқлади ва 15 кун муддатга сайёҳлик визаларини расмийлаштириб берди.

«Бундай ҳолатлар аэропортда бўлиб туради. Йил бошидан буён Ўзбекистонга виза ёки таклифномасиз келган 15 нафарга яқин чет эл фуқароларига виза расмийлаштирди», — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Ўзбекистон визасиз ва сайёҳлик визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиблари ўрнатилган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. 1 июлдан электрон виза бериш тизими ишга тушиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан