Ироқ марказий жиноят суди саккиз нафар чет эллик аёлни ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этгани учун бир умрлик қамоққа маҳкум этди, улар орасида ўзбекистонлик аёл ҳам бор.
Олий суд кенгаши вакили судья Абдул Саттор Байроқдорнинг сўзларига кўра, умрбоқ қамоққа ҳукм қилинганларнинг уч нафари Туркия, яна уч нафари Озарбайжон, бир нафари Сурия ва яна бири Ўзбекистондандир.
Байроқдорнинг аниқлик киритишича, ҳукм террорчиликка қарши кураш ҳақидаги қонуннинг иккинчи моддасига мувофиқ чиқарилган.