Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳаракатланувчи илк автобус «Тошкент» автовокзалидан йўлга чиқади
5.05.2018 12:03,  
107

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Бугун 5 май куни Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича илк автобус соат 17:30да "Тошкент" автовокзалидан йўлга чиқади. Мунтазам қатновлар 7 майдан бошланади.

Қатнов масофаси 601 километрни, йўлга сарфланадиган вақт 12 соат 40 дақиқани ташкил этади. Жадвалга "Ғишт кўприк" (Ўзбекистон) ва "Жибек Жолы" (Қозоғистон), "Супатай Батыр" (Қозоғистон) ва "Чалдовар" (Қирғизистон) постларида божхона ва чегара назоратидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт белгиланган.

Йўл кира нархи бир йўловчи учун 120 минг сўм ёки 1000 қирғиз сомини ташкил этади.

Аввалроқ "Ўзавтотранс" вакиллари тўртта: Тошкент — Бишкек, Фарғона — Ўш, Андижон — Ўш ва Тошкент — Иссиқ Кўл йўналишларида қатновлар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилишганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан