Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электр тармоқларига улаш бўйича қоғозбозлик ва сансалорлик камаядиган бўлди
5.05.2018 17:22,  
5

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Телеграм канали хабар берди.

Мазкур Регламент билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматининг муддати 16 иш кунидан 5 иш кунига қисқартирилди.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 17 тадан 8 тага камайтирилди.

Қуввати 20 кВтдан (аввал 10 кВт) кам бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларни истеъмолчининг хоҳишига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тузиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, мурожаат этувчилар юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Юқоридаги Регламент орқали электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш тартиби белгилаб берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан