Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бобомурод Абдуллаев: Бу ердан тирик чиққанимдан мамнунман
7.05.2018 18:57,  
26

Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев 7 май, душанба кунни суд залидан озод қилинди. Улардан уч нафари — Насриддинов, Оллоёров ва Салаев тўлиқ оқланди, суд уларга нисбатан жиноий ишнинг тўхтатилишини белгилади.

Бобомурод Абдуллаевга нисбатан айблов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисмидан («Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш») шу модданинг 3-қисми «б» бандига ўзгартирилди.

Суд уни айбдор деб тан олиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини ушлаб қолиш шарти билан уч йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этди. Бобомурод Абдуллаев 221 кун ҳибсда тутиб турилганини инобатга олган ҳолда, бу муҳлат ҳисобдан чиқариб ташланди. Шу тариқа, Бобомурод Абдуллаев бир йилдан кўпроқ ахлоқ тузатиш ишлари билан банд бўлади.

Бобомурод Абдуллаев апелляцияга бермаслигини, суд қароридан мамнунлигини айтди. У Президентга миннатдорлик билдирди.

«Мамнунман. Бу ердан тирик чиққанимдан мамнунман. Озодликка чиққанимдан хурсандаман, мажлис очиқ ўтганидан хурсандман. Ўйлайманки, бу қарор Президент томонидан олиб борилаётган сиёсатни либераллаштириш самарасидир. Президентга раҳмат, судга раҳмат», — деди у.

Суд хусусий аниқлов чиқариб, унда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматини тезкор ходимлар ҳамда Нодир Тўрақулов бошчилигидаги тергов гуруҳи аъзолари томонидан йўл қўйилган хатоларга эътибор беришга чақирди. Ҳужжатда хизмат текширувини ўтказиб, Жиноий-процессуал кодексга қатъий амал қилиниши бўйича чоралар кўриш лозимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан