Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ezidiyor" тўйхонаси ўз жойини "Tashkent City"га бўшатиб беради
8.05.2018 14:47,  
63

Тошкент шаҳрида “Tashkent city”  объекти қурилаётганлиги сабабли шаҳардаги йирик тўйхоналардан бири “Эзидиёр” ҳам бузилади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, "Ezidiyor" тўйхонаси бузилади. Унинг атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда. Ушбу обьектлардаги тадбиркор ўзларига бошқа ер танлаб улгурмаганлар. Туман раҳбари тарбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилганини айтди.

"Tashkent City" объектидаги Ўқчи маҳалласидан янги уйга кўчирилмаган 20 та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таьминотидан узиб қўйилган.

Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров сўзларига кўра, аҳоли Яшнобод ва Олмазор туманидаги уйларга кўчириб келинмоқда.

Тошкент марказида халқаро савдо маркази барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати миллиард доллардан ортиқ. Бу ерда технопарк, бир нечта бизнес-марказлари, савдо мажмуаси, ресторанлар ҳамда маданий марказ қурилади.

Бу замонавий халқаро савдо марказини барпо этиш ғоясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг сайлов олди кампаниясида маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан