Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қарийб юз йилдан буён чиқаётган журнал ёпилмайдиган бўлди
9.05.2018 12:00,  
6

Аввалроқ ёпилиши хабар қилинган "O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi" — "Экономический вестник Узбекистана" номини сақлаб қолишга ва ўз фаолиятини давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритишга эришди. Бу ҳақда журнал сайтида хабар берилди.

"Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси "O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi" — "Экономический вестник Узбекистана" журнали таҳририят жамоасининг бир асрлик тарихга эга бўлган нашрни сақлаб қолиш юзасидан ёрдам кўрсатишни сўраб қилган мурожаатини кўриб чиқиб, муассис — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига масалани ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш топшириғини берди", — дейилади хабарда.

Унга кўра, Иқтисодиёт вазирлиги журналнинг номини "O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi" МЧЖ жамоаси ташаббусига кўра ташкил этилаётган журналга бериш тўғрисида буйруқ чиқарди.

Шунингдек, буйруқда ҳуқуқий ворислик ҳамда тугатилаётган "Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси" ДУКнинг мол-мулкини янги ташкил этилаётган МЧЖга бепул ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан