Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда сойга тушиб кетган маст эрини қутқармоқчи бўлган аёл чўкиб кетди
14.05.2018 20:26,  
10

13 май куни Наманган вилоят, Поп туман, Чодак қишлоғидан ўтувчи сойга ғарқ бўлган 33 яшар С. М.нинг (аёлнинг исм-шарифи бизга маълум, лекин тергов жараёни якунига етмаганлиги сабабли уни очиқламаймиз – таҳририят) жаноза маросими бўлиб ўтди. Ҳодиса гувоҳининг Sof.uz нашрига маълум қилишича, 12 май оқшомида сойга чўкаётган эрини қутқариш учун ўзини сувга отган аёл жасади воқеадан бир неча соат ўтиб сой қирғоғидан топилган.

Уч фарзанднинг онаси бўлган С.М. Чодаксойга тушиб кетган эрини қутқариш учун ўзини сойга отган.

"Эри, А.Э, 1981 йилда туғилган. Маст ҳолда сойга тушиб кетган. Эрини қутқариш учун аёл ўзини сувга отган. Эрини қишлоқдошларидан бир нечтаси қутқариб олган, лекин аёлни сув оқизиб кетган," деди воқеадан яқиндан таниш бўлган манбамиз.

Поп прокуратураси ходими, терговчилар ҳодиса тафсилотини ўрганаётгани, хулоса чиқаришга ҳозирча эрта эканини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан