Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ишлаш учун имтиҳонга қандай ёзилиш мумкин?
15.05.2018 00:08,  
3

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг 25.07.2002 йилдаги «Хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий мавқеи тўғрисида»ги Федерал қонуни 13.3-моддасига мувофиқ, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича комплекс имтиҳондан (бундан кейин – комплекс имтиҳон) ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг мавжудлиги хорижий фуқаронинг Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патент олишининг мажбурий шарти ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида имтиҳон топшириш имконияти Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида тузилган Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тартибли равишда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги Битимда назарда тутилган.  

Ўзбекистонда ушбу имтиҳон 3 та бош ваколатли олий таълим муассасасида ўтказилади:

  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;
  • И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
  • М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.

Қабул қилинган ҳужжатда ҳужжатларни қабул қилиш тартиб-таомили белгиланган. Марказ қабул қилиш бошланганлиги ҳақида ўзининг веб-сайтида ва ОАВда эълон қилади. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни қабул қилиш муддатлари, марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари.

Ҳужжатларни марказ директорининг буйруғи билан тайинланган масъул ходим қабул қилади. Ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади, масъул ходим эса уларнинг сақланишини таъминлаши шарт.

Қабул қилинган ҳужжатлар асосида марказ директори имтиҳон ўтказиш кунини белгилайди. Комплекс имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин талабгорга бу ҳақда хабар берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан