Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инқироз сабабли туркманистонликлар тилла тақинчоқларини сотишга мажбур бўлмоқда
15.05.2018 14:29,  
31

Туркманистонда пул етишмаслиги туфайли одамлар ўзларининг тилла тақинчоқларини сота бошлади. Маълумотларга кўра, бозорларда совет давридаги кўплаб тилла тақинчоқлар пайдо бўлган. Бу тилла тақинчоқлар ўтган асрнинг 80-йиллари ва ундан аввалги даврларга оиддир.

Туркманистонда гаровхоналар (ломбардлар) йўқ. Аҳолидан тилла ашёларни савдогарларнинг ўзлари сотиб олади. Маҳаллий аҳолига кўра, асосан Россиянинг 585 ва 583 пробали тиллаларига қизиқиш катта бўлмоқда.

Айтишилишича, Туркманистонда тилланинг нархи кўтарилиб кетди. Хусусий шахслардан бир грамм олтин айни дамда 200 манатдан (тақрибан 57 АҚШ доллари) сотиб олинмоқда.

Сўнгги ойларда Туркманистон хорижида ҳам мамлакат ватандошлари иштирокида олтин контрабандаси билан боғлиқ ҳодисалар қайд қилинмоқда. Аввалроқ Ҳиндистоннинг Индира Ганди аэропортида божхоначилар томонидан 19 килограмм олтинни контрабанда йўли билан олиб ўтишга уринган 28 нафар туркманистонлик (22 нафари аёл) ушлангани тўғрисида хабар тарқатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан