Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХДР Жанубий Корея билан 16 майга белгиланган учрашувни бекор қилди
16.05.2018 00:52,  
5

КХДР чоршанба куни 16 май кунига Жанубий Корея билан белгиланган олий даражадаги учрашувни бекор қилгани ҳақида баёнот берди. Шимолий Корея ушбу қарорни АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида ўтказилган ҳарбий машғулотлар туфайли қабул қилган.

Илгарироқ Жанубий Корея КХДРнинг 16 май куни икки давлат чегарасидаги Пханмунджом музокаралар пунктида олий даражада учрашув ўтказиш тўғрисидаги таклифини қабул қилган эди.

Рёнхап агентлиги илгарироқ АҚШ ва Жанубий Корея Қуролли Кучлари 15 апрелдан бошлаб Жанубий Кореяда "Max Thunder" деб номланган ҳамкорликдаги машғулотларни ўтказиши ҳақида хабар берган.

Ҳарбий манёврларда 1200 нафар америкалик ҳарбий хизматчилар,  F-16 ва F-18В қирувчи самолётлари, шунингдек, РЭБ EA-18G палуба самолёти иштирок этади. Жанубий Корея томонидан машғулотларда 640 нафар аскар, KF-16, F-15K, F-5E, F-4E, FA-50 самолётлари, шунингдек, C-130-CN-235 самолёти жалб қилинган.

Америка-Жанубий Корея машғулотлари давомида жами юзга яқин самолётлар ҳавога кўтарилган, деб хабар қилган агентлик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан