Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан ​Оқ уйда учрашди​

16.05.2018 | Ўзбекистон | 3094

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Айни пайтда давлат раҳбарлари ёпиқ эшиклар ортида суҳбатни давом эттирмоқда. Икки соатга яқин давом этадиган мулоқотда стратегик ҳамкорликнинг янги саҳифасини очиш ҳақида гап кетади.

Трамп маъмуриятига кўра, Ўзбекистоннинг бугунги раҳбари ислоҳотлар йўлини танлаб, ўз давлатини порлоқ келажак томон етакламоқда. Америка бу жараёнда Ўзбекистон ҳукумати ва халқини қувватлашга бел боғлаган, дейди Оқ уй расмийлари.