Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ёш болаларнинг таровеҳ намозларига киришига рухсат берилгани эълон қилинди (видео)
19.05.2018 18:39,  
27

Ўзбекистоннинг баъзи масжидларида ёш болаларнинг таровеҳ намозларига киритилмаётгани билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, таровеҳ намозлари бошланган кунлардан буён ижтимоий тармоқларда вилоятларнинг аксарият масжидларига 18 ёшга тўлмаган болалар киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли мазкур муаммо бартараф этилганини маълум қилган.

«Мана, ҳозиргина бўлган хушхабарлардан бири — ёш болаларга нисбатан озгина монеълик бўлган жойи бор эди. Бугундан бошлаб ёш болалар учун бемалол дарвозалар очилди», — деган имом-хатиб.

Маълумот учун, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 115 та масжидда таровеҳ намозлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан