Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пентагон: Ўрта Осиёдаги «ИШИД» таҳдиди Москва пропагандасидан бошқа нарсамас
19.05.2018 23:19,  
30

Пентагон Россиянинг Марказий осиё мамлакатларида "ИШИД" террорчилик уюшмалари тарқалиши  ҳақидаги хавфсирашларига қўшилмайди. Америка ҳарбийлари фикрига кўра, бу сингари баёнотлар "Россия пропагандаси", холос.

Илгарироқ Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Олег Сыромолотов Афғонистон халқаро терроризмнинг таянч базасига айланаётгани ҳақида ўз ҳавотирларини билдирган эди. Дипломатнинг сўзларига кўра, бу мамлакатда фаол "ИШИД" жангарилари сони 4 мингдан 10 минг нафаргача. 

Аммо Америка ҳарбий муассасаси Москванинг бу ҳадикларини асоссиз, деб ҳисобламоқда.

"Россия АҚШнинг Афғонистондаги уринишларини йўққа чиқариш учун ИШИД борасида глобал ҳавотирларни авж олдиришда давом этмоқда. Россия  ҳар қандай имкониятни қидириб топиб, АҚШ ва бизнинг марказий осиёлик шерикларимиз ўртасига душманлик уруғини сочиш учун фойдаланмоқда. ИШИДнинг Марказий Осиёни босиб олишга уринишлари ҳақидаги асоссиз айбловлар пропагандадан бошқасимас", — деган  РИА Новостига Пентагон матбуот-хизмати вакили подполковник Кон Фолкнер.

Шу билан бирга Пентагон вакили Россия ўз ҳудудида терроризмга қарши кураш борасида етарлича чоралар кўрмаётганини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан