Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар янгиланади
21.05.2018 22:48,  
22

Ўзбекистон Сенати, Марказий банк томонидан таклиф қилинган, кичик номиналдаги танга ва банкнотларини янги намунадаги пулларга айрбошлаш ҳақида низом қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Янги қонуний ҳужжатга кўра, бугунги кунга қадар муомалада бўлган 50 ва 100 сўмлик тангалар, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади. Уларнинг ўрнига эса, 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.

2011 йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган тангалар муомалада сақланиб қолади.

Низомда айтилишига кўра, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги танга ва банкнотларни ҳеч қандай монеликсиз, чекловларсиз қабул қилишлари ва ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирмаган ҳолда, уларни айирбошлаб беришлари шарт.

Алмаштириш муддати: 10, 100 сўмлик , эски намунадаги танга ва банкноталар учун - 2019 йилнинг 1 июлигача, 200 ва 500 сўмлик эски намунадаги банкнотлар учун - 2020 йил 1 июлгача, этиб белгиланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан