Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Amnesty делегацияси 2004 йилдан буён Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда
22.05.2018 05:31,  
1

Amnesty International делегацияси 2004 йилдан буён илк марта 22−25 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, қатор расмий шахслар билан учрашади. Бу ҳақда халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг таҳририятга юборилган матбуот релизида сўз боради.

Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Amnesty International ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Мари Стразерс ва унинг ўринбосари Денис Кривошеев ва бошқалар ўрин олган делегацияни қабул қилишга тайёр эканликларини тасдиқлади.

Мари Стразерс Ўзбекистоннинг сўнгги бир ярим йил ичидаги ижобий қадамлари, жумладан қийноқларга чек қўйиш борасидаги одимларини қайд этди.
Amnesty International бир қатор тавсияларни тайёрлади. Жумладан, сиёсий мотивлар бўйича жиноий ишларни тўхтатиш ва барча таъқиб қилинганларни реабилитация қилиш, ўтмишда содир этилган инсон ҳуқуқларига қарши жиноятларни холис ва самарали тергов қилиш тавсия қилинмоқда.

Сўнгги марта Amnesty International расмий вакили Ўзбекистонга 2004 йилда, Тошкентда AI «Оналар ўлим жазоси ва қийноқларга қарши» ўзбек ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти ҳамкорликда ташкил этган халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган эди.

2017 йил июлида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларини қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган эди. Сентябрда эса Тошкентга Human Rights Watch делегацияси ташриф буюрди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан