Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевга АҚШ сафари давомида тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳам ҳамроҳлик қилгани маълум бўлди (видео)
22.05.2018 15:35,  
311

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШга борди. Ушбу ташрифда унга турмуш ўртоғи Зироат Мирзиёева ҳамроҳлик қилганди.

Президентнинг АҚШга амалга оширган ташрифида тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳам ҳамроҳлик қилган. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеороликда ҳам ўз тасдиғини топган, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” нашри.

Видеода Саиданинг ота-онасига ҳамроҳлик қилаётгани, баъзи кадрларда эса суҳбатлашаётгани акс этган.

У отаси Шавкат Мирзиёев ва онаси Зироат Мирзиёева билан Вашингтондаги Артур Саклер галареясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмасида қатнашган. Қолаверса, Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида ўтказилган тантанали маросимда иштирок этган.

Саида Мирзиёева бундан аввал Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Эмина Эрдўған учрашувларида қатнашган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан