Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу йил мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” янгича тартибда ўтказилади - Халқ таълими вазирлиги
23.05.2018 13:49,  
6

25 май куни республикадаги барча умумтаълим мактабларида “Дунёда энг катта бойлик-ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” ғояси остида ўқув йили якунларига бағишланган тантанали сафланиш тадбирлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, тадбирлар 25 май куни республиканинг барча мактабларида эрталаб соат 8 яримда бошланади ва соат 10да якунланади.

Тадбирларда 2017-2018 ўқув йилини якунлаш, келгуси ўқув йилидан бошланғич синфларда ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизимига тўлиқ ўтилиши тўғрисида, 11 йиллик умумий ўрта таълим тизими ҳақида ота-оналар, маҳалла ва кенг жамоатчиликка маълумот бериш, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Дунёда энг катта бойлик-ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” деган ибораси мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга етказишга эътибор қаратилади.

Ўқув йили давомида республика ва халқаро фан олимпиадалари, мусиқа танловлари ва спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этган, билимлар беллашуви, инновацион олимпиада ва “Умид ниҳолари”да фаол қатнашган ўқувчилар, аъло баҳоларга ўқиган, намунали хулққа эга бўлган, босқичли назорат имтиҳонларидан озод бўлган ёшлар шу куни фахрий ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирланади.

Қайд этилишича, жорий йилда республикадаги 9 628 та умумтаълим мактабларининг 475 276 нафар 9-синф битирувчиларини 11 йиллик таълим тизимининг 10-синфига ва академик лицейларнинг биринчи босқичига қамраб  олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан