Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия президентининг ўғли Нажмиддин Билол Эрдўғон Ўзбекистонга келди
23.05.2018 14:06,  
21

Бугун эрталаб Туркия Ёшлар фонди Олий кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдўғон бошчилигидаги Туркия делегацияси Ўзбекистонга келди.

Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Олимпия қўмитаси раҳбари Умид Ахмеджанов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ва Туркиянинг Ўзбекистондаги  элчиси Ахмет Башар Шен кутиб олишди.

Ташрифнинг асосий мақсади – спорт соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан Туркия ва Ўзбекистон орасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдир.

Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг меҳмонлар учун пойтахт бўйлаб экскурсия ташкил қилинди. Туркия делегацияси Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройига, Ислом Каримов  мемориал мажмуаси ҳамда Амир Темур хиёбонига ташриф буюришди.

Куннинг иккинчи ярмида Туркия делегацияси тезкор поездда Самарқандга йўл олади. У ерда меҳмонлар камондан ўқ узиш бўйича “Халқаро Фетих кубоги” турнири доирасида Регистон майдонида бўлиб ўтадиган анжуманда иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президентининг ўғли Нажмиддин Билол Эрдўғон этноспорт бўйича умумжаҳон конфедерацияси раҳбари ҳамда камончилар Фонди васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан