Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия НАТОни жиддий огоҳлантирди
23.05.2018 19:10,  
4

Москва НАТОни Россия чегаралари яқинида ҳарбий кескинликни ошириш хавфли эканлигидан огоҳлантиради, деди РФ ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг “шарқий қанот”да ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашни тинмасдан кучайтириши манзарасида Европадаги ҳарбий-сиёсий вазият ёмонлашиб бормоқда, бу айниқса Болтиқбўйи маконини ҳарбийлаштиришда акс этмоқда.

"Шимолий Атлантика альянсини Россия чегаралари яқинида ҳарбий кескинликни бундан буён ҳам кучайтириши Болтиқбўйи ҳудудидаги барча давлатларнинг миллий хавфсизлигига нисбатан хатарни фақатгина кучайтиради", — деди Захарова брифинг давомида.

Россия кейинги йилларда НАТОнинг ғарбий чегаралар яқинида мислсиз даражада фаоллашаётгани ҳақида айтиб келмоқда. НАТО ўз таъсирини кенгайтирмоқда ва буни “Россия зўравонлигини тутиб туриш” деб атамоқда. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Россия ҳеч кимга таҳдид солмаслигини, аммо ўз манфаатлари учун хавф соладиган ҳаракатларни эътибордан четда қолдирмаслигини айтганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан