Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Бугунги кунда бизда қамоқхоналар 80 фоизга тўлган»
23.05.2018 19:13,  
19

Ўзбекистонда қамоқхоналарнинг тўлганлик даражаси 80 фоиз, вояга етмаганлар учун колонияларда — 20 фоиз. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов 8−11 май кунлари Женевада бўлиб ўтган Универсал даврий ҳисобот доирасида Ўзбекистон миллий ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича 23 май куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Биз Ўзбекистонда ўтказилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ортидан қамоқдаги аҳоли сони 2,5 баробарга қисқарганини иштирокчилар муҳокамасига қадар етказдик», — деди Акмал Саидов.

У ҳар 100 минг ўзбекистонлик ҳиссасига 122 нафар маҳбус тўғри келишини маълум қилди. Бу МДҲ давлатлари орасида энг кам кўрсаткичлардан ҳисобланади. «Америкага қараганда икки-уч баробарга кам, у ерда ҳар 100 минг кишига 780 киши тўғри келади. Биз ҳозирда Буюк Британия даражасидамиз», — дея қўшимча қилди Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари.

Ҳисобот якунлари бўйича БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистонга 201 та тавсия тақдим этилди.

«Қийноқларга қарши конвенциянинг факультатив баённомасини ратификация қилиш бўйича жуда кўп таклифлар бўлди. Биз парламент омбудсмени илан Ўзбекистонда қийноқлардан огоҳлантириш бўйича мустақил огоҳлантирувчи механизмларни жорий этиш масаласини ишлаб чиқяпмиз», — деди Акмал Саидов.

Қийноқларга қарши конвенциянинг факультатив баённомасини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқиш босқичида, деди ички ишлар вазири ўринбосари Баҳромбек Одилов.

Унинг сўзларига кўра, маҳкумлар ва қўлга олинганлар билан ноқонуний муносабатда бўлиш ҳолатларига барҳам бериш учун пенитенциар муассасаларга 2500 дан ортиқ камералар ўрнатилди.

«Ишонч билан айтишим мумкинки, бу масалага ҳозирда бизда барҳам берилган», — деди ИИВ раҳбари ўринбосари.

У кенгаш аъзоларида маҳкумларни сақлаш шароитлари ҳақида саволлар пайдо бўлганини қайд этди. Баҳромбек Одилов жорий йилда 16 та жазони ижро этиш маҳкамасида кўришиш хоналарини реконструкция қилиш, бино ва иншоотларни таъмирлаш ишлари бошланганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан