Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё мамлакатларида автомобил ойнасини қанчалик қорайтиришга рухсат берилган?
23.05.2018 19:50,  
157

Автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожат “Менинг фикрим” порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплаб, Олий Мажлис муҳокамасига ўтди.

Бу портал тарихида парламент муҳокамасига ўтиш учун етарли овоз тўплаган биринчи мурожаатнома бўлди. Шундан кўриниб турибдики, ушбу мавзу жуда долзарб, тонировка қилишни истайдиганлар сони жуда кўп.

Хўш, тонировка ўзи нима учун керак?

Биринчи ва энг асосий сабаб – автомобил салонини қуёш нурлари таъсиридан ва қизиб кетишидан ҳимоя қилиш.

Турли мамлакатларда ўтказилган тажрибаларга кўра, қуёшда қолдирилган автомобнинг олд панели 70 даржагача қизиб кетиши, салон ҳарорати эса 55 даражагача қизиши мумкин экан. Тонировка қилинган автомобилларда  салон қизиши 5-10 фоиз камроқ бўлар экан.

Тажрибаларда қуёш нури асосан олд ойна орқали кириб келиши аниқланган. Лекин, дунёнинг аксарият мамлакатларида олд ойнани тонировка қилиш таъқиқланган. Бундай ҳолда мутахассислар парковка вақтида махсус кумушранг парда билан тўсиб қўйишни маслаҳат беришмоқда.

Тонировканинг зарари борми?

Қуёшдан ҳимоя қилувчи пленка, албатта ойнинг нур ўтказиш қобилияти ҳам пасаяди ва ҳайдовчи кўчани кўриш имкони чекланади. Бунинг оқибатида хавфсизлик пасаяди. Масалан ёмғир ёки қор ёғаётган, ҳаво булут вақтида қорайтирилган ойна орқали кўриш бир неча баравар ёмонлашади. Айнан шу сабабдан шимолий давлатларда олд ойнани тонировка қилиш таъқиқланган.

Иккинчидан, тонировка қилинган автомобил унинг ёни ва орқасидан ҳаракатланаётган бошқа автомобиллар учун ҳам, нариги тарафда нима бўлаётгани кўринмайдиган “қора девор”га айланиб қолади.  Баъзи ҳолларда бу хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, тонировка қилинган автомобил олдидан ўтаётган пиёдани, унинг ёнидан ҳаракатланаётган автомобил ҳайдовчиси энг сўнгги дамда кўриши мумкин.

Дунё мамлакатларида қандай тонировкага рухсат берилган?

Европа:

Олд ойна — 75 фоиз, олдинги ён ойналар – 70 фоиз нур ўтказиши керак.  Орқа ойна ва орқа ён ойналар —  чекланмаган. Фақат стоп-сигнал орқа ойна ичига ўрнатилган бўлса уни ёпиш мумкин эмас.

Францияда:

Олд ойна тепасига фақат эни 10 см бўлган қорайтирилган пленка ёпиштириш мумкин. Ён ва орқа ойналарга фақар Францияда сертификациядан ўтган қорайтирувчи плёнкалар ёпиштириш мумкин.

АҚШда:

Алабамада – ён ва орқа ойналар 32 фоиз нур ўтказса кифоя.

Аляскада – олдинги ойналарни қорайтириш таъқиқланган, орқа ойналар 37 фоиз нур ўтказиши керак.

Калифорнияда  - олд ойнанинг юқори қисмида 10 см, қорайтириш мумкин. Олдинги ён ойналар 70 фоиз нур ўтказиши керак.  Орқа ойналар – исталганча қорайтирилиши мумкин.

Флоридада – Олдинги ён ойналар – 28 фоиз, орқа ойналар  – 15  фоиз нур ўтказса кифоя.

Шу ўринда айтиш жоизки, тонировка қилинган ойна орқали кўриш — қорайтирувчи плёнканинг сифатига жуда боғлиқ бўлади. Бу борада етакчи ва тажрибали компаниялар маҳсулотидан фойдаланган афзал.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан