Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Анна Барсукова: Tashkent City учун энг яхши амалиётлар қидирилди
24.05.2018 16:38,  
13

Tashkent City лойиҳаси учун раҳбарият бутун дунёдан энг яхши амалиётларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Sputnik нашрига Tashkent City инвестициялар ва инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўлими бошлиғи Анна Барсукова маълум қилди.

“Ҳозир тендер савдолари ўтказилмоқда, булар ичида Россия ва Америка компаниялари, биз энг яхши амалиётларни йиғмоқдамиз… Бу Осиё, Япония ва Сингапур”, — деб таъкидлади Барсукова.

Яратувчилар Tashkent City қурилиши пойтахт ҳудудини янада ривожлантиришга муҳим туртки бўлади деб ҳисоблашмоқда.

“Tashkent City навбатдаги девелоперлик лойиҳа бўлиб қолмасдан, у бозор яратиши зарур…”, — деб якун ясади у.

Tashkent City халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади.

Лойиҳага мувофиқ Tashkent Cityда бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.

Tashkent City лойиҳаси бир миллиард доллар миқдорида баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан