Туркманистонда ҳожатхонада Гурбангули Бердимуҳамедов сурати босилган газетадан фойдаланганлар қидирилмоқда

24.05.2018 | Жаҳон | 3533

Туркманистонинг Гумдаг шаҳарчасида участка нозирлари президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг сурати бўлган маҳаллий газеталардан ҳожатхона қоғози сифатида фойдаланганларни қидира бошлади, дея хабар қилди туркман ОАВлари.

Участка нозирлари хусусий ҳовлиларга кириб "қонунбузарларни" топиш мақсадида ҳожатхоналарни текшириб чиқишмоқда, агар шу каби ҳолат аниқлангудек бўлса, аввалига уларга огоҳлантириш берилади.

Шунингдек, участка инспекторлари президентнинг ифлосланган суратини турар-жой мавзелардаги чиқиндихоналардан ҳам қидиришмоқда. Ҳар бир чиқиндихона учун биттадан шахсий назоратчи бириктирилган, улар чиқиндиларни бирма-бир текшириб газеталардаги ифлосланган суратни топишлари, бу чиқинди чиққан уйни ва хонадонни аниқлашлари ва аниқлаганларидан сўнг бу ҳақда тегишли идораларга маълумот беришлари керак бўлади.

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг суратлари Туркманистондаги барча босма нашрларнинг катта қисмни эгаллайди.