Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

25.05.2018 | Ўзбекистон | 3073

24 май куни Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимида раҳбар ўзгарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимида бунга қадар Тошкент шахар Юнусобод туманидаги 202-мактабгача таълим муассасси мудираси бўлиб ишлаган Исломова Барно Ботировна тайинланган.

Маълумот учун, Исломова Барно Ботировна 1963 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1987 йил Тошкент политехника институти (кундузги), 2000 йилда Тошкент давлат педагогика институти, 2005 йилда қайта тайёрлов курсини  тамомлаган.

2009-2012 йилларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 30-мактабгача таълим муассасси тарбиячи ёрдамчиси, 2012-2013 йилларда Тошкент шахар Юнусобод туманидаги 30-мактабгача таълим муассасси тарбиячиси лавозимларида ишлаган.