Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Туркманистондан пахта ва пахта маҳсулотлари олиб кирилишига тақиқ қўйди
25.05.2018 14:41,  
9

Қўшма Штатлар Туркманистондан пахта ва пахта маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади, деб хабар берилган АҚШ Чегара ва божхона қўриқлаш бошқармаси сайтида.

Ушбу қарор 18 май санасида қабул қилинган.

Қарорни қабул қилишга нима сабаб бўлгани очиқланмаган. Аммо, илгарироқ ушбу қарор қабул қилинишида фаолларнинг роли катта бўлганлиги айтилганди. Улар тақдим этган маълумотларга кўра, Марказий Осиёда айрим маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қуллар меҳнатидан фойдаланиб келинади.

Ушбу қарор Cotton Campaign коалицияси томонидан илгари сурилган, у пахтачилик соҳасида болалар меҳнати ва қуллар меҳнати йўқотилиши учун курашиб келади.

Илгарироқ коалиция Inditex, IKEA и H&M сингари йирик савдо турмоқларини Туркманистон пахтасини олишдан воз кечишга кўндира олган эди. Ушбу ташкилот Америка божхона ҳукумати қарорини олқишлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан