Сурияданинг Дайр-аз-Зор вилоятида тўрт нафар россиялик ҳарбийлар қурбон бўлди, деб хабар қилмлқда Россия мудофаа вазирлиги.
“Сурия артиллерия батареяси ўтини бошқариб турган икки нафар россиялик ҳарбий маслаҳатчилар воқеа жойида ҳалок бўлишди. Яна беш нафар россиялик аскарлар яраланиб госпиталга ётқизилди. Улардан икки нафарининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади”, — дейилган хабарда.
Ҳарбий муассаса хабарига кўра, Суриянингн Дайр-аз-Зар вилоятида жангариларнинг бир неча гуруҳи қоронғу вақтда Сурия армиясининг артиллерия батареясига ҳужум қилган.