Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лўлилар оиласи Испаниядаги ресторанда никоҳ тўйи ўтказиб пул бермасдан қочиб кетди
27.05.2018 16:51,  
24

Руминиялик лўлилар оиласи Испаниядаги ресторанда никоҳ тўйини нишонлади ва қочиб кетди.  Маросим Испаниянинг Виверо муниципиалитетидаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтган. Унга 200 нафар меҳмон таклиф қилинган, шунингдек, маросимда руминиялик қўшиқчи Николае Гуце қўшиқ куйлаган.

Байрамдан олдин оила тантанани ўтказиш бўйича шартномани имзолаган ва 1,5 минг евро гаров пули қолдирган. Бироқ эртаси куни маросимдан сўнг ресторан хўжайини мижозларни топа олмаган. Буюртмачилар томонидан қолдирилган телефонлар ишламаган. Тадбир учун тўланмаган ҳисоб саккиз минг евродан кўпроқни ташкил қилган.

Кейинроқ тадбир қатнашчиларидан бири — куёв акасининг хотинини топишга муваффақ бўлинган. У эри аварияга учраганини, кейин эса пул учун Руминияга кетганини айтган.

Ресторан эгаси полицияга мурожаат қилган. Аниқланишича, оила анча вақтдан буён Виверода яшаган, бироқ оиланинг даромад манбалари ёки рўйхатдан ўтган яшаш жойи ҳақида маълумот топилмаган. Полициячилар Руминия расмийларига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Виждонсиз мижозларнинг ўз ватанига кетиб қолгани тахмин қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан