Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ташқи ишлар раҳбари Шимолий Кореяга боради
30.05.2018 13:16,  
6

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров КХДРга ташриф буюради. Расмий ташриф 31 май санасига белгиланган, деб хабар берди Россия ТИВ матбуот-хизмати.

Россия Ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари иккиёқлама долзарб масалаларни, Корея ярим ороли атрофидаги вазиятни ҳамда бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилади.

Илгарироқ Шимолий Кореянинг юқори мартабали амалдори АҚШга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

РИА Новости нашри хабарига кўра, Корея Меҳнат партияси МҚ раисининг ўринбосари Ким Ён Чхоль Пекиндан Нью-Йоркка қараб учган.

Оқ уй тарқатган расмий хабарларга кўра, шимолий кореялик амалдор АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар ўтказади.

Музокаралар Сингапурда 12 июнда ўтказилиши режалаштирилган АҚШ-КХДР саммитига тайёргарлик масалаларига бағишланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан