Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 5 ой давомида энг кўп уйлар қурилган ҳудудлар маълум бўлди
31.05.2018 13:59,  
12

2018 йил 5 ой давомида энг кўп уйлар Навоий вилоятида қурилди, деб хабар қилди “Новости Узбекистана” нашри.

2018 йилда қурилиш ишлар ҳажми 13,1 фоизга кўпайди. Энг кўп уйлар Навоий вилоятида (27,5 фоиз), Тошкент вилоятида (12,0 фоиз) ҳамда Тошкент шаҳарда (9,6 )фоиз қурилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон вилоятларида январ-майда 7,5 фоиз ва 5,1 фоизга яқин иморатлар барпо этилди.

Шу ўринда 2017 йил январ-апрел ойларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида янги қурилган уйларнинг сони 5,5 фоиз ва 6,7 фоизга камайди, Бухоро вилоятида эса кескин (22,8 фоиз) камайиш кузатилди.

Бино ва иншоотларни қурилиши бўйича 2017 йилнинг мос даври билан солиштирилганда жами 18,1 фоизга ёки 10,5 триллион сўмгача, фуқаролик объектлар эса 1,7 фоизга ёки 1,3 триллион сўмгача кўпайди.

Йил бошидан республикада қурилиш учун 13,1 триллион сўм сарфланди.

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги апрелда давлат бюджети эълон қилинганди. Унга кўра шу йилда республикада икки баравар кўп уйлар қуриш режалаштирилган. Шулардан 40 дан ортиқ бинолар ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун ажратилади, бу қурилиш учун 2 триллион сўм маблағ сарфланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан