Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Росатом" Ўзбекистонга ядровий ёнилғи партиясини етказиб беради
31.05.2018 16:26,  
3

"Росатом" давлат корпорацияси томонидан шу йилда Ўзбекистонга Фанлар академияси ядро физикаси институтининг тадқиқот ВВР-СМ реактори учун биринчи ядровий ёнилғи партияси етказиб берилади.

Бу борада келишув ўтган йилнинг ноябр ойида эришилганди. Ўша вақтда томонлар ушбу реактор учун ёнилғи ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзолашган.

“Ўзбекистон Фанлар академияси ядро физикаси институтида 1959 йилдан бери ВВР-СМ тадқиқот реактори ишламоқда. Реакторни экслуатация қилиш бошлангандан бери Россияда ишлаб чиқарилган ядровий ёнилғи билан таъминланган.  Шу йилда ядровий ёнилғининг биринчи партияси 56 ТВС ҳажмда етказиб бериш кутилмоқда”, — деб таъкидланди “Росатом” коммуникация департаментида.

Шунингдек, ўтган йилнинг ноябр ойида “Росатом” ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасида англашув меморандуми имзоланган. Ушбу ҳужжат мутахассисларни тайёрлаш, ядровий технологияларни амалиётга татбиқ этиш билан боғлиқ бўлган кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Учрашувда ўтган йили имзоланган Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма дастур ва лойиҳалар доирасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

“Ўзбекистон президенти Россияда ўзбекистонлик мутахассисларини кўпроқ тайёрлаш бўйича аниқ вазифа қўйди. Шунингдек, келгусида республикада зарур шарт-шароитларни яратиш учун барча ишларни қилиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу боис биз Ўзбекистонда ядро тадқиқот миллий университетининг (МИФИ) филиалини очиш масаласини жиддий муҳокама қилдик. Бундан ташқари, “Росатом” техник академиясида ўзбекистонлик мутахассисларини тайёрлаш ва уларни давлат корпорация объектларида амалиёт ўтишини ташкил қилиш масаласини батафсил муҳокама қилдик”, — дея ўз фикрини билдирди Алексей Лихачёв.

Компаниянинг Ўзбекистондаги бош лойиҳаси Навоий вилоятида иккита замонавий блокдан иборат бўлган ("3+" ВВЭР-1200) атом электростанциясини қурилиши бўлади. Қурилиш лойиҳаси тахминан 13 миллиард долларга баҳоланмоқда, улардан 11,3 миллиард доллар маблағ Россия давлат экспорт кредити сифатида тақдим этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан