Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева болалар ва болалик ҳақида ўз фикрларини билдирди
1.06.2018 12:33,  
339

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ижтимоий лойиҳани — "Қўлингда имкон" мусиқий видео клипни эълон қилди.

Ушбу, таъсирчан, таъбир жоиз бўлса барча оналарни йиғлатадиган клип орқали Мактабгача таълим вазирлиги болаларга эрта ёшликдан сингдириш керак бўлган оддий ҳақиқатларга эътиборни жалб қилмоқчи.

Бу ўзига бўлган ишонч, қийинчиликларни енгиш ва ўз олдига қўйилган мақсад сари интилиш — булар бугунги замонавий ҳаётда жуда ҳам зарур бўлган ва ёшликдан сингдирилиши керак бўлган кщникмалардир.

Мактабгача таълим вазирлиги вакили Шаxноза Мирзиёева ушбу лойиҳанинг яратилиши сабаблари хусусида тўхталди.

"Болаларимиз келажаки, демакки давлатимиз келажаки — биз болаларимизга уларнинг эрта ёшлигидан бошлаб сингдирадиган нарсаларга, болаларимиз бугунги  танловига боғлиқ. Ва бу борада уларга ёрдам бериш — бизнинг умумий вазифамиз", — деди Шаҳноза Мирзиёева.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни — бу нафақат ўйин-кулги, қўшиқлар ёки сайр-томоша. Бу катта ёшдагилар учун муҳаббат ва меҳрга чанқоқ болалар учун қандайдир яхшилик қилиш имконияти ҳамдир.

Мактабгача таълим вазирлиги серқуёш Ўзбекистон аҳолисига "Қўлингда имкон" таронасини совға тарифасида улашиш орқали мана шу ёрқин байрамни тараннум этиш ташаббуси билан чиқди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан